Кўргазмали семинар, 2022-йил 11-май куни Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томанидан ташкил этилди.
Ушбу кўргазмага Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи кенгашининг табиятни муҳофаза қилиш ва Экология масалалари бўйича комитети бошлиғи Д. Утамбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши райси ўринбосари Д. Қайпов, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги Вазири З.Зиядуллаев, Нукус тумани ҳокими О.Уснатдинов ва Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси директори Б.Абдуллаев, илмий тадқиқот институти олимлари шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидан тегишли қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ва ғалла уруғчилиги фермер хўжаликлари рахбарлари ва мутақасислар қатнашти.
Семинарда 2022-йил ғалла ҳосили учун барча уруғлик ғалла майдонларида апробацияни сифатли утказиш ва ғаллачиликда ҳосилдорликни ошириш ва сақлаб қолиш мақсадида сифатли уруғлик билан таъминлашда пухта таёргарлик куриш бўйича илмий ассосланган маслаҳатлар берилди.
Нукус туманида бугинги куни жами 5800 га майдонга кузги буғдой экилган, шундан 17 фермер хўжалигида ва МЧЖ томанидан 700 гектар майдонда ўриғлик буғдой етиштирилмоқда. (“Краснодар-99”, “Восторг”, “Дурдона”, “Давр” ва бошқада янги навлари экилган).
Шуни айтиш лозимки, Дон ва шоли илмий ишлаб чиқариш бирлашмамизнинг тажриба хўжалигида 2022-йил хосили учун жами 200 га уруғлик ғалла экилган бўлиб, шундан, кузги буғдой 185 гектар, баҳорги буғдой 25 гектарни ташкил этади. Шундан 2 га майдонда узимизда яратилган янги навларинг 1-йилги кўчатзори (Ғарезсизлик, Шортанбай-1, Амангуль, Уткир, Саҳроий ва Қорақалпоқ), 43,8 га майдонда 2-йилги кучатзори (Веха, АСР, Антанино, Дружба, Е саўл ва Уткир) ва 139,3 га майдонда супер элита уруғчилиги ташкил этилган (Антонино, Гром, Юка, Гурт, Навбахор, Уткир, Краснодар-99, Зимница, Шортанбай-1, Амангуль, Алексеич ва Безостая-100)
Семинар иштрокчилари тажрийбамиздаги уруғлик ғалла майдонлари билан танишиб маслаҳатлар олдилар. Олимларимиз семинарда Фермер хўжаликлари ва МЧЖ рахбарларига уруғчилик бўйича тавсиялар берди ва қизиқтирган саволларига жавоблар олди.